date

МИБ Наманган шаҳар ва туман бўлимларига янги хизмат автомашиналари топширилди

МИБ Наманган шаҳар ва туман бўлимларига янги хизмат автомашиналари топширилди

Янги йил байрами арафасида Мажбурий ижро бюросининг Наманган шаҳар ҳамда туманлар бўлимлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида янги хизмат автомашиналари билан таъминланди. 

Мазкур автомашиналар ижро ҳаракатларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, аҳоли билан ишлаш самарадорлигини ошириш, шунингдек, ходимларнинг хизмат фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратишга хизмат қилади.

Топшириш маросимида таъкидланганидек, Мажбурий ижро бюроси тизимини замонавий техника ва транспорт воситалари билан таъминлаш давлатимиз томонидан соҳани ислоҳ қилишга, қонун устуворлигини таъминлашга қаратилаётган эътиборнинг яққол ифодасидир.

Янги йил байрами арафасида тақдим этилган ушбу янгилик ходимлар учун катта рағбат бўлиб, уларни янада масъулият билан хизмат қилишга ундайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » МИБ Наманган шаҳар ва туман бўлимларига янги хизмат автомашиналари топширилди