date

Ҳоланд орзуси маълум бўлди: ҳужумга Мессининг дриблингини қўшиш...

Ҳоланд орзуси маълум бўлди: ҳужумга Мессининг дриблингини қўшиш...

Англиянинг «Манчестер Сити» клуби ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд ўз ўйинини янада бойитиш ва мукаммал даражага олиб чиқиш ҳақида фикр билдирди. Дунё футболидаги энг самарали тўпурарлардан бири саналган норвегиялик форвард, агар имконият бўлса, қайси жиҳатни ўз арсеналига қўшишни исташини очиқ айтди.

Ҳоланднинг таъкидлашича, унинг ўйинини такомиллаштириш учун қўшиш мумкин бўлган жиҳатлар жуда кўп. Бироқ биттасини танлаш керак бўлса, у ҳеч иккиланмасдан Лионель Мессига хос дриблингни афзал кўрар экан.

«Ўйинимга қўшадиган жиҳатлар жуда кўп, лекин танлашга тўғри келса, Мессининг дриблингини истаган бўлардим», — дея Ҳоланднинг сўзларини Sky Sports нашри келтирди.

Маълумки, Ҳоланд 2022 йилда Дортмунднинг «Боруссия» клубидан "Манчестер Сити" сафига 60 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди. Унинг «шаҳарликлар» билан тузган шартномаси жуда узоқ муддатли бўлиб, 2034 йил 30 июнига қадар амал қилади.

Жорий мавсумда норвегиялик гол машинаси барча мусобақалар доирасида 27 та учрашувда майдонга тушиб, 28 та гол уриш ва 5 та голли узатма беришга улгурди. Бу кўрсаткичлар Ҳоланднинг нафақат жисмоний кучга, балки барқарор самарадорликка ҳам эга эканини яна бир бор исботламоқда.

Агар у келажакда ўз ўйинига Мессининг дриблингидек техник элементни ҳам қўша олса, футбол мухлислари янада қўрқинчли ва тўлиқ ҳужумчини кўриши эҳтимолдан холи эмас.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ҳоланд орзуси маълум бўлди: ҳужумга Мессининг дриблингини қўшиш...