date

Иско тиззасидаги муаммо сабаб яна операция қилинади

Иско тиззасидаги муаммо сабаб яна операция қилинади

"Бетис" ярим ҳимоячиси Иско ни навбатдаги жарроҳлик амалиёти кутмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Mundo Betis хабарига кўра, испаниялик футболчи душанба куни тиззасидан операция қилинади. Унга бўғим ичидаги тоғай шикастланишини бартараф этишга қаратилган артроскопик муолажа ўтказилиши режалаштирилган.

Тиббий аралашув тизза ҳолатини барқарорлаштириш ва реабилитация жараёнини давом эттириш учун зарур экани таъкидланмоқда.

Иско жароҳатни 27 ноябр куни Европа Лигаси доирасида "Утрехт"га қарши учрашувда, ўйин давомида жамоадоши Софян Амрабат билан тўқнашиб олган. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи атиги икки баҳсда майдонга тушган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Иско тиззасидаги муаммо сабаб яна операция қилинади