date

«Кристал Пэлас» ва «Астон Вилла» дуранг қайд этди

«Кристал Пэлас» ва «Астон Вилла» дуранг қайд этди

АПЛнинг 21-тури доирасида «Кристал Пэлас» «Селҳерст Парк» стадионида «Астон Вилла»ни қабул қилди. Учрашув 0:0 ҳисобида якунланди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Ўйин бошида жамоалар эҳтиёткор ҳаракат қилди: мезбонлар асосан майдон марказини назорат қилишга уриниб, темпни пасайтирди. «Астон Вилла» эса тўп назорати орқали жавоб қайтарди, бироқ ҳужумларда кескинлик етишмади. Шу боис биринчи бўлимда хавфли вазиятлар деярли кузатилмади.

Танаффусдан кейин баҳс жонланди. «Астон Вилла» босимни оширди: Уоткинс қанотдан узатилган тўпдан сўнг устунга тегкизиб юборди, Роджерс эса яқин масофадан дарвозани нишонга ололмай, тўпни юқорига оширди.

«Кристал Пэлас» асосан стандарт вазиятлар ва узоқдан зарбалар орқали жавоб қайтарди. Ўйин сўнгида меҳмонлар кетма-кет бурчак зарбалари ишлади, аммо «бургутлар» ҳимояси тартибли ҳаракат қилиб, дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Қўшиб берилган дақиқалар ҳам ҳисобни ўзгартирмади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Кристал Пэлас» ва «Астон Вилла» дуранг қайд этди