Малайзияда велоспортчиларимиз шоу қилди: учта олтин ва битта бронза

1 дақиқа ўқиш174
Малайзияда велоспортчиларимиз шоу қилди: учта олтин ва битта бронза

Малайзиянинг Нилай шаҳрида велотрек бўйича “Asean track series” мусобақасининг 1-босқичи якунланди. Унда қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси жуда муносиб натижа қайд этиб, умумий ҳисобда 3 та олтин ва 1 та бронза медалини жамғара олди.

Бу босқичнинг ҳақиқий қаҳрамони Сергей Ростовцев бўлди. У бир мусобақада уч хил йўналишда ҳам рақибларини ортда қолдириб, олтин медаллар “коллекция”сини тўлдирди. Ростовцев омниум, скретч ва элиминейшн баҳсларида ғолибликни ўз ҳисобига ёздирди.

Қувонарлиси, қизларимиз ҳам медал билан қайтди. Нафосат Козиева элиминейшн дастурида кучли рақобат орасида бронза медалини қўлга киритиб, терма жамоа ҳисобини янада бойитди.

Медаллар рўйхати:

Олтин медаллар:
— Сергей Ростовцев (омниум)
— Сергей Ростовцев (скретч)
— Сергей Ростовцев (элиминейшн)

Бронза медал:
— Нафосат Козиева (элиминейшн)

Энди ҳамюртларимиз шу шаҳарнинг ўзида 10–11 январь кунлари ўтказиладиган 2-босқичда ҳам ўз омадини синаб кўради. МОҚ хабар беришича, жамоа яхши руҳиятда ва навбатдаги стартларга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Қисқаси, Нилайдаги биринчи босқич “бизникилар” учун кайфиятли бошланди. Энди иккинчи босқичда ҳам шундай темп кетса — медаллар яна кўпаяди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?