«Ливерпул» ҳимоячиси «Арсенал»га қарши ўйинда жароҳат олди

Англия Премьер-лигаси доирасида «Арсенал»га қарши 0:0 ҳисобида якунланган баҳсда «Ливерпул»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Конор Брэдли ўйинни охиригача давом эттира олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шимолий ирландиялик футболчи учрашувнинг сўнгги дақиқаларида майсага йиқилиб тушди. 95-дақиқада бош мураббий Арне Слот Брэдлини майдондан олиб, унинг ўрнига Жо Гомесни туширишга мажбур бўлди. 22 ёшли ҳимоячи кўз ёшлар билан майдонни тарк этди ва уни замбилда олиб чиқишди. Жароҳатнинг қанчалик жиддий экани бўйича яқин орада қўшимча маълумот берилиши кутилмоқда.
Дурангдан сўнг «Арсенал» АПЛ жадвалида пешқадамликни сақлаб қолди, «Ливерпул» эса тўртинчи ўринда қолди. 21 турдан кейин жамоалар ҳисобида мос равишда 49 ва 35 очко бор.
Мерсисайд клуби 12 январ куни Англия Кубогида «Барнсли»га қарши майдонга тушади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!