date

Роналду «Ал-Наср»нинг кетма-кет мағлубиятига муносабат билдирди

Роналду «Ал-Наср»нинг кетма-кет мағлубиятига муносабат билдирди

Саудия Арабистони чемпионатининг 13-турида «Ал-Наср» ўз майдонида «Ал-Қодисия»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Меҳмонлар 51 ва 66-дақиқаларда киритилган голлар эвазига устунликни қўлга киритди. Учрашув якунига яқин Криштиану Роналду пенальтидан аниқ зарба бериб, ҳисобни қисқартирди, бироқ жамоа мағлубиятдан қутула олмади.

Ўйиндан сўнг 40 ёшли ҳужумчи ижтимоий тармоқларда мухлисларга мурожаат қилди: «Кураш ҳали тугамади. Ишлашда давом этамиз ва бирга албатта муваффақиятга эришамиз!»

«Ал-Наср» мавсумни кетма-кет 10 ғалаба билан бошлаган эди, бироқ сўнгги уч ўйинда атиги бир очко тўплади. Жамоа иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам «Ал-Ҳилол»дан ўзаро баҳс олдидан тўрт очко ортда қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду «Ал-Наср»нинг кетма-кет мағлубиятига муносабат билдирди