date

«Милан» А Серияда мағлубиятсиз сериясини 17 ўйинга етказди

«Милан» А Серияда мағлубиятсиз сериясини 17 ўйинга етказди

А Сериянинг навбатдаги турида «Милан» ўз майдонида «Женоа»га қарши баҳсда иккинчи мағлубиятга жуда яқин келиб қолди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Массимилиано Аллегри жамоаси учрашувни 1:1 ҳисобида якунлаб, ютқазишдан қутулди. Ўйин сўнгида вазият бутунлай бошқача якунланиши мумкин эди: 99-дақиқада меҳмонлар пенальти тепиш ҳуқуқини олди, бироқ «Женоа» футболчиси имкониятни бой бериб, тўпни дарвоза устидан ошириб юборди.

Айнан шу эпизод «россонери»ни мағлубиятдан асраб қолди. Ҳозирча «Милан»нинг чемпионатдаги ягона омадсиз натижаси август ойига тўғри келади — 1-турда «Кремонезе»га ютқазган.

«Милан» 39 очко билан Италия чемпионатида иккинчи ўринда бормоқда. Турнир жадвалида «Интер» 42 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Милан» А Серияда мағлубиятсиз сериясини 17 ўйинга етказди