date

U-23 Осиё кубоги: Австралия ғалаба қилди, Ироқ–Хитой баҳсида дуранг...

U-23 Осиё кубоги: Австралия ғалаба қилди, Ироқ–Хитой баҳсида дуранг...

Саудия Арабистонида ўтаётган U-23 Осиё кубоги гуруҳ баҳслари қизғин тус олмоқда. Қитъа чемпионатининг D гуруҳида 1-тур учрашувлари ҳам ўтказилиб, дастлабки натижалар гуруҳдаги интригани янада ошириб юборди.

Гуруҳ фаворити сифатида қаралаётган Австралия ёшлари Таиландга қарши ўйинда қийинчиликка дуч келса-да, барибир ўз сўзини айта олди. Беллашув аввалида таиландликлар тезкор гол билан ҳисобни очиб, рақибни ҳушёр торттириб қўйишди. Бироқ Австралия жамоаси тезда ўзини қўлга олди: 29-дақиқада пенальтидан Алагич ҳисобни тенглаштирди, орадан бир дақиқа ўтиб эса Мак Аллистер иккинчи голни уриб, камбекни расмийлаштирди.

Учрашувнинг яна бир муҳим жиҳати — Таиланд футболчиси Йенсен 12-дақиқада майдондан четлатилди. Қизил карточка таиландликларнинг режаларини анча бузиб, ўйин давомида кучлар нисбатини Австралия фойдасига оғдириб юборди. Шунга қарамай, Таиланд охиригача курашди, аммо ҳисобни ўзгартиришга имкони бўлмади — 2:1.

D гуруҳининг иккинчи ўйинида эса Ироқ ва Хитой термалари эҳтиёткор ўйин намойиш этиб, гол уришга муваффақ бўлолмади. Натижада, баҳс 0:0 ҳисобида якунланди. Бир қарашда “сокин” ўйиндек туюлиши мумкин, лекин бундай дуранглар гуруҳ тақдирини кейинги турларда янада чангитиб юбориши аниқ.

Энди 11 январ куни 2-турда:
— Австралия Хитойга қарши майдонга тушади,
— Ироқ эса Таиланд билан куч синашади.

Қисқаси, D гуруҳида биринчи турёқ “ҳеч ким осон бермайди” деган сигнални берди. Энди иккинчи турда хато қилган жамоа ўзини қийин ҳолатга тушириб қўйиши мумкин — гуруҳдаги кайфият ҳозирча шунақа: ҳар очко олтин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » U-23 Осиё кубоги: Австралия ғалаба қилди, Ироқ–Хитой баҳсида дуранг...