date

«Ал-Наср» Роналдуни 2027 йилдан кейин ҳам ушлаб қолмоқчи

«Ал-Наср» Роналдуни 2027 йилдан кейин ҳам ушлаб қолмоқчи

Ҳужумчи Криштиану Роналду 2027 йил ёзида, жамоа билан амалдаги шартномаси якунлангач, «Ал-Наср»ни тарк этишни кўзламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналист Бен Жейкобс маълумотига кўра, Саудия Арабистони португалиялик юлдузни мамлакатда сақлаб қолиш учун унга клуб эгаси сифатида рол таклиф қилиши мумкин. Хусусан, Роналдунинг «Ал-Наср»даги улушини ҳозиргисидан ошириб, 15 фоизгача етказиш варианти кўриб чиқилмоқда. Лига эса футболчи кетиши ортидан глобал қизиқиш кескин пасайиб кетмаслиги учун турли сценарийларни таҳлил қилмоқда.

Роналду 2023 йилда «Ал-Наср»га эркин агент сифатида қўшилган. Жорий мавсумда у Саудия клуби сафида 20 ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Наср» Роналдуни 2027 йилдан кейин ҳам ушлаб қолмоқчи