date

Баварияда энг кўп маош оладиган футболчи Мусиала бўлди

Баварияда энг кўп маош оладиган футболчи Мусиала бўлди

Мюнхеннинг «Бавария» клубида энг юқори маош оладиган футболчи ким экани маълум бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналист Кристиан Фалк хабарига кўра, ҳозирда жамоада энг катта даромад эгаси — ҳужумкор ярим ҳимоячи Жамал Мусиала. Манбага таъкидланишича, бонусларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда, 22 ёшли футболчининг йиллик маоши қарийб 30 миллион еврони ташкил этади. Қизиқ томони, ҳатто жамоа юлдуз ҳужумчиси Гарри Кейн ҳам ундан камроқ маош олади.

Жорий мавсумда Мусиала Германия чемпионатида атиги битта учрашувда майдонга тушиб, битта голга ассист қайд этди. Ярим ҳимоячи январгача оғир жароҳатдан тикланиш жараёнида бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Баварияда энг кўп маош оладиган футболчи Мусиала бўлди