date

«Ал-Наср» Роналду Саудия Арабистонида қолиши учун режа тузди

«Ал-Наср» Роналду Саудия Арабистонида қолиши учун режа тузди

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду 2027 йил ёзида, амалдаги шартномаси якунлангач, «Ал-Наср»ни тарк этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналист Бен Жейкобс берган маълумотга кўра, Саудия Арабистони Роналду мамлакатда қолиши учун унга клуб эгаси сифатида янги рол таклиф қилиш вариантини кўриб чиқмоқда. Хусусан, «Ал-Наср»даги ҳозирги улушини 15 фоизгача ошириш орқали юлдузни Саудия футболида ушлаб қолиш мумкинлиги айтилади. Лига раҳбарияти Роналду кетган тақдирда глобал қизиқиш кескин пасайиб кетмаслиги учун турли сценарийларни ўрганмоқда.

Роналду 2023 йилда «Ал-Наср»га эркин агент мақомида келиб қўшилганди. Жорий мавсумда у Саудия клуби сафида 20 ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 3 та голли узатма берди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Наср» Роналду Саудия Арабистонида қолиши учун режа тузди