date

Инсинье яна «Наполи» сафига қайтиши мумкин

Инсинье яна «Наполи» сафига қайтиши мумкин

Италиялик қанот ҳужумчиси Лоренсо Инсиньенинг хизматлари яна «Наполи»га таклиф қилинди. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, 34 ёшли футболчи неаполликлар билан 6 ойлик қисқа муддатли шартнома имзолашга тайёр, келишувда яна бир йилга узайтириш банди ҳам бўлиши мумкин. Қайд этилишича, Инсинье «Наполи»га қайтиш учун маош масаласида ҳам ён беришга рози.

Инсинье «Наполи» академияси тарбияланувчиси бўлиб, асосий жамоада 2010–2022 йилларда тўп сурган. Шундан сўнг у уч йил Канаданинг «Торонто» клубида ўйнади. Ўтган ёздан бери футболчи эркин агент мақомида, бироқ формани ушлаб туриш устида ишламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Инсинье яна «Наполи» сафига қайтиши мумкин