date

«Бавария»да энг катта маош Мусиалага тўланмоқда

«Бавария»да энг катта маош Мусиалага тўланмоқда

Мюнхеннинг «Бавария» клубида айни пайтда энг кўп даромад олаётган футболчи ким экани маълум бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналист Кристиан Фалк берган маълумотга кўра, жамоада энг юқори маош ҳужумкор ярим ҳимоячи Жамал Мусиалага тегишли. Манбага кўра, бонуслар билан бирга 22 ёшли футболчининг йиллик даромади қарийб 30 миллион еврoни ташкил этади. Қайд этилишича, ҳатто жамоа юлдуз ҳужумчиси Гарри Кейн ҳам бундан камроқ маош олади.

Мусиала жорий мавсум Бундеслигада ҳозирча атиги битта учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатма муаллифи бўлди. Ярим ҳимоячи январгача оғир жароҳатдан тикланиш жараёнида бўлгани эслатиб ўтилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бавария»да энг катта маош Мусиалага тўланмоқда