«Бавария» Упамекано билан янги шартнома бўйича музокарани давом эттирмоқда

Мюнхеннинг «Бавария» клуби марказий ҳимоячи Дайо Упамекано билан янги шартнома борасида ҳозирча якуний келишувга эриша олмади. Бу ҳақда журналист Максимилиан Кох хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, томонлар асосан икки масалани муҳокама қилмоқда: келишувнинг амал қилиш муддати ва шартномани муддатидан олдин бекор қилиш шартлари. Клуб футболчини 2030 ёки 2031 йилгача жамоада қолдириш вариантларини кўриб чиқяпти. Иккинчи банд бўйича эса банд 2027 йилдан (футболчи томони) ёки 2028 йилдан (клуб томони) кучга кириши масаласи турибди.
Молиявий жиҳатлар деярли келишиб олинган: Упамеканога йилига 20 миллион евро маош ҳамда шунча миқдорда имзо бонуси кўзда тутилган. Музокараларда бир ойлик кечикиш бўлса-да, ҳимоячининг клубда қолиш эҳтимоли юқори экани таъкидланмоқда.
Жорий мавсумда 27 ёшли француз 24 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол урди, 1 ассист қайд этди ва 7 бор огоҳлантириш олди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!