Компани Карлнинг «Бавария»даги ўйинига талабларини айтди

Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси бош мураббийи Венсан Компани 17 ёшли ярим ҳимоячи Леннарт Карлнинг ўйини ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Белгиялик мутахассис Карлдан аввало ҳимояда ҳам фидокорона ишлашни кутаётганини таъкидлади. Компани айтишича, у ҳимояга ёрдам бера олади ва ҳужумда ҳам жамоага фойда келтиради, чунки «Бавария»да ҳар бир футболчи мудофаадан ҳужумга тез ўтиш талабини бажаришга қодир.
Жорий мавсум Бундеслигада Леннарт Карл 16 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг