date

Жикия агенти ҳимоячининг «Антальяспор»ни тарк этиши ҳақида гапирди

Жикия агенти ҳимоячининг «Антальяспор»ни тарк этиши ҳақида гапирди

«Антальяспор» футболчиси Георгий Жикиянинг агенти Владимир Кузмичёв россиялик ҳимоячининг келажаги юзасидан изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Агентнинг айтишича, Жикиянинг аҳволи яхши ва клуб унга ишонмоқда. Сўнгги ўйинларда у майдонга тушмагани микрожароҳат билан боғлиқ бўлган, ҳозир эса тикланиб улгурган. Кузмичёвнинг фикрича, ҳимоячи кейинги учрашувда яна таркибда бўлиши мумкин.

Аввалроқ ОАВда турк клуби «Спартак»нинг собиқ сардори билан хайрлашмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Жикия Туркия чемпионатининг жорий мавсумида 12 та учрашувда қатнашиб, 2 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган. Унинг «Антальяспор» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жикия агенти ҳимоячининг «Антальяспор»ни тарк этиши ҳақида гапирди