date

«Аугсбург» мухлислари Кейнни ҳазиломуз тарзда тилга олди

«Аугсбург» мухлислари Кейнни ҳазиломуз тарзда тилга олди

Германиянинг «Аугсбург» жамоаси Мюнхеннинг «Бавария» клубини мағлуб этиб, рақибига жорий мавсумдаги илк мағлубиятни тақдим қилди. Бу натижа «Аугсбург» мухлислари учун алоҳида қувонч бўлди, чунки учрашувда «Бавария» ҳужумчиси Гарри Кейн кутилган даражада ўйнай олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Инглиз форварди суст ўйини сабаб мухлисларнинг енгил кулгили кинояларига нишон бўлди. Хусусан, «Аугсбург» тарафдорлари чатларидан бирида қизиқарли суҳбат кузатилди.

«Қачон келасиз?» — деб дўстидан сўради мухлислардан бири.

«Билмайман, ўзимни дарвоза олдидаги ўша йигитдек ҳис қиляпман — умуман ҳеч нарса қилолмаяпман», — дея жавоб берди у ва хабарига Кейннинг суратни илова қилди.

Эслатиб ўтамиз, Гарри Кейн 2023 йилдан бери «Бавария» сафида тўп сурмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Аугсбург» мухлислари Кейнни ҳазиломуз тарзда тилга олди