Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар Лигасида яна мағлуб бўлди

Леонид Слуцкий бошқарувидаги “Шанхай Шэньхуа” Осиё Чемпионлар Лигасининг умумий босқичи 6-турида сафарда “Санфречче Хиросима”га 0:1 ҳисобида ютқазиб, навбатдаги учрашувни ҳам очкосиз якунлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйиндаги ягона гол 78-дақиқада киритилди: мезбонлар сафида ҳимоячи Хаято Араки аниқ зарба билан баҳс тақдирини ҳал қилди. Бу натижа хитойликлар учун турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубият бўлди.
Олти турдан кейин Слуцкий жамоаси 4 очко билан жадвалда 11-ўринда бормоқда. “Санфречче Хиросима” эса 11 очко жамғарган ҳолда учинчи поғонани эгаллаб турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг