Винисиус Жуниор деярли Барселона футболчисига айланиши мумкин эди

1 дақиқа ўқиш4.3K
Винисиус Жуниор деярли Барселона футболчисига айланиши мумкин эди

Испания футболи оламида кутилмаган хабар тарқалди: Барселона собиқ президенти Хосеп Бартомеу Винисиус Жуниор фаолияти бошида каталонияликлар сафига ўтишига жуда яқин бўлганини маълум қилди. Бартомеу ЭСПН Депортес нашрига берган интервюсида томонлар ўртасида дастлабки келишувга эришилганини тасдиқлади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

"Биз Винисиус Жуниор билан музокараларни анча олдинга сурган эдик. Унинг оиласи ва агентлари билан гаплашдик, ҳатто дастлабки келишув ҳам бор эди. Бироқ, Реал Мадрид биздан кўра яхшироқ таклиф билан чиқди ва футболчини ўз сафига қўшиб олди", — дейди Бартомеу.

Реал Мадрид 2017-йилнинг май ойида бразилиялик иқтидор эгаси учун 45 миллион евро тўлаганини эълон қилган эди. Винисиус 18 ёшга тўлганидан сўнг, яни 2018-йилнинг июль ойида расман Мадрид клуби футболчисига айланди. Ўтган давр мобайнида у дунёнинг энг кучли ҳужумчиларидан бирига айланишга муваффақ бўлди.

Винисиус Жуниор Мадрид клуби сафида 372 та ўйинда майдонга тушиб, 127 та гол урди ва 100 та голли узатмани амалга оширди. Айни дамда Реал Мадрид ички муаммолар ва жамоа ичидаги келишмовчиликлар ҳақидаги миш-мишлар билан курашмоқда, бироқ Антонио Рюдигер билан боғлиқ айрим хабарлар ўз тасдиғини топмади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?