Россия терма жамоаси мартда Петербург ва Краснодарда ўйнайди

Россия терма жамоаси март ойининг охирида икки ўртоқлик учрашувини ўтказади. Ўйинлар Санкт-Петербург ҳамда Краснодар шаҳарларида ташкил этилади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Дастлабки баҳс 27 март, жума куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтади. 31 март куни эса Валерий Карпин бошчилигидаги жамоа Краснодарга йўл олади.
«Спорт-Экспресс» хабарига кўра, ушбу учрашувларда россияликларнинг рақиблари кейинроқ эълон қилинади.
Аввалроқ РФУ раҳбари Александр Дюков бўлажак рақиблар билан музокаралар аллақачон олиб борилаётганини билдирган эди.
Дюковнинг таъкидлашича, тақвим терма жамоанинг халқаро майдонга қайтиши эҳтимоли инобатга олинган ҳолда тузилмоқда. Бироқ амалдаги санкциялар узайтирилиши мумкин бўлган сценарий ҳам кўриб чиқилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг