"PSJ" ёзги трансфер дарчасида "Бавария" ҳужумчиси Ҳарри Кейнни сотиб олмоқчи

"PSJ" ёзги трансферлар даврида "Бавария" ҳужумчиси Ҳарри Кейнни сотиб олишни режалаштирмоқда. Париж клуби Кейн учун катта маблағ ажратгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди, аммо англиялик футболчининг "Бавария" билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. Кейн Мюнхенда бахтли эканини таъкидлаган ва клуб раҳбарияти унинг шартномасини узайтиришни мақсад қилган.
"PSJ" ёзги трансферлар вақтида ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда. Клубнинг асосий мақсадларидан бири "Бавария" ҳужумчиси Ҳарри Кейн ҳисобланади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Немис нашрларининг хабар беришича, Париж клуби юлдуз ҳужумчи трансфери учун катта маблағ ажратган. Бироқ англиялик футболчининг Мюнхен клуби билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.
"Бавария" раҳбарияти Кейн билан ҳамкорликни узайтиришга ишонч билдирмоқда. Клубнинг собиқ бош директори Карл-Хайнс Румменигге футболчи Мюнхенда қолишини ва шартномани узайтириш асосий мақсад эканлигини таъкидлади.
Спорт директори Макс Эберл ҳам яқин ҳафталарда футболчининг вакиллари билан музокаралар бошланишини тасдиқлади. Кейн ўзини Мюнхенда бахтли ҳис қилаётганини бир неча бор айтиб ўтган.
Ҳужумчи 2023 йилда "Тоттенхэм"дан 100 миллион евро эвазига трансфер қилинган эди. Жорий мавсумда у 54 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.






























Изоҳлар 0
…