Reddit фойдаланувчиси Temuдан 20 долларга ясалма қаттиқ диск харид қилди

Reddit фойдаланувчиси Temu онлайн-маркетплейсидан 20 долларга 4 TB ҳажмли ташқи қатъий диск харид қилди, аммо қурилма сохта бўлиб чиқди. Унинг ўрнига корпус ичида оддий microSD-картридер борлиги аниқланди. Фойдаланувчи нархнинг шубҳали эканини таъкидлаб, Temu мижозга пулини тезда қайтариб берганини маълум қилди.
Reddit фойдаланувчиси Раw_Станк Temu онлайн-маркетплейсида 20 долларга 4 TB ҳажмли ташқи хотира буюртма қилганини маълум қилди. Бироқ, қурилма сохта бўлиб чиқди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Қаттиқ диск ўрнига корпус ичида елим билан қотирилган оддий microSD-картридер борлиги аниқланди. Харидорнинг сўзларига кўра, нарх бошиданоқ шубҳа уйғотган, чунки Amazonда худди шундай ҳажмдаги WD Мй Пасспорт диски анча қиммат туради.
Фойдаланувчи форумда сурат қолдириб, «Бу 20 доллар турарди, шунинг учун нега энди йўқ деб ўйладим, энди нега йўқлигини биламан», деб ёзган. Temu маркетплейси мижозга пулини тезда қайтариб берган.






























Изоҳлар 0
…