«Латсио» дарвозабон Эдоардо Моттани таркибига қўшиб олди

Римнинг «Латсио» клуби таркибини янги дарвозабон билан кучайтирди: Эдоардо Мотта жамоага қўшилди. Бу ҳақдаги хабар клубнинг расмий манбаларидан тасдиқланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
21 ёшли посбон «Реджана»дан сотиб олинди. Ушбу клуб Италия футболининг иккинчи даражали лигаси — А сериясидан кейинги Серия Вда иштирок этади.
Журналист Жанлука ди Марзио маълумотига кўра, «Латсио» футболчи трансфери учун «Реджана»га 1,2 миллион евро тўлаган.
Жорий мавсумда Мотта 21 учрашувда майдонга тушиб, 31 та гол ўтказиб юборди. Беш баҳсда эса дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Ҳозирда «Латсио» А серия турнир жадвалида 29 очко билан 9-ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг