date

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» Осиёда яна ютқазди

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» Осиёда яна ютқазди

Леонид Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар лигасининг умумий босқичи 6-турида сафарда «Санфречче Хиросима»га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди ва яна очколар ололмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувдаги ягона гол 78-дақиқада киритилди: японлар сафида ҳимоячи Хаято Араки ҳал қилувчи зарбани йўллади. Шу тариқа Хитой клуби учун бу турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубият қайд этилди.

Олти турдан сўнг Слуцкий жамоаси 4 очко билан турнир жадвалида 11-ўринда бормоқда. «Хиросима» эса 11 очко жамғарган ҳолда учинчи поғонага кўтарилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» Осиёда яна ютқазди