date

Г'ундоган Ман Сити АПЛда Арсеналдан ўтишига ишонади

Г'ундоган Ман Сити АПЛда Арсеналдан ўтишига ишонади

“Галатасарой” ярим ҳимоячиси Илкай Г'ундоган Англия Премьер-лигасидаги чемпионлик пойгаси ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

35 ёшли футболчи чоршанба куни Чемпионлар лигаси умумий босқичининг сўнгги турида собиқ жамоаси “Манчестер Сити”га қарши майдонга тушади.

“Ишонаманки, “Манчестер Сити” “Арсенал”ни ортда қолдириб, Премьер-лига чемпионлигини қўлга киритади. Яқинда очколар фарқи қисқарди, ҳаммамиз биламиз: “Сити” формага кирса, узоқ мағлубиятсиз серия қилишни эплай олади. Жамоа ва мураббийга ишонаман, уларга энг яхши тилакларимни билдираман”, — деди ўтган ёз “шаҳарликлар” сафини тарк этган Г'ундоган матбуот анжуманида.

23 турдан сўнг “Манчестер Сити” АПЛ жадвалида пешқадам “Арсенал”дан тўрт очко ортда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Г'ундоган Ман Сити АПЛда Арсеналдан ўтишига ишонади