Авиакомпаниялар май ойида ёқилғи инқирози сабабли 2 миллионта ўринни қисқартирди

Сўнгги ҳафталарда авиакомпаниялар май ойидаги рейсларда қарийб 2 миллионта йўловчи ўрнини қисқартирди. Умумий таклиф 132 миллиондан 130 миллион ўринга тушиб кетди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Бунга ёқилғи нархининг кескин ошиши ва логистика муаммолари сабаб бўлди.
Ҳурмуз бўғози атрофидаги вазият кескинлашгани ортидан авиаёқилғи нархи кўтарилиши асосий омилга айланди. Оқибатда ташувчилар рейсларни оммавий бекор қилишни ёки самолётларни кичикроқ сиғимлиларига алмаштиришни бошлади.
Европа ва Осиё ўртасидаги йўналишлар энг кўп зарар кўрди. Хусусан, "Луфтҳанса" майдан октябргача бўлган даврда 20 мингга яқин рейсни бекор қилиб, парвозлар дастурини қисқартирди.
Осиё авиабоғламаларидаги чекловлар ва айрим мамлакатларда ёқилғи меъёрланиши вазиятни янада мураккаблаштирмоқда. Бу жаҳон авиация бозорида талаб ва таклиф ўртасидаги сезиларли номутаносибликка олиб келди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!