"Реал Мадрид" ҳимоячиси Ферлан Менди беш ойга сафдан чиқди

"Реал Мадрид" ҳимоячиси Ферлан Менди жорий мавсумнинг қолган қисмини жароҳат сабабли ўтказиб юборади. У "Эспанёл"га қарши ўйинда жароҳат олган ва тиббий текширувлар натижасида тиззасида узилиш аниқланган. Клуб шифокорлари унинг жарроҳлик амалиётидан ўтиши кераклигини таъкидламоқда, бу жараён беш ой давом этади. Менди бу мавсумда бешинчи марта жароҳат олди ва "Реал Мадрид"да жисмоний ҳолат билан боғлиқ муаммолар давом этмоқда.
"Реал Мадрид" клуби ҳимоячиси Ферлан Менди жиддий жароҳат сабабли жорий мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Франциялик футболчи "Эспанёл"га қарши ўйиннинг дастлабки ўн дақиқалигида майдонни тарк этишга мажбур бўлди.
Тиббий текширувлар натижасида Мендининг ўнг оёқ тиззасидаги пайида узилиш борлиги тасдиқланди.
Клуб шифокорлари футболчини жарроҳлик амалиётидан ўтказиш энг тўғри йўл эканлигини таъкидламоқда.
Агар операция қилинса, унинг тикланиш жараёни тахминан беш ой давом этади ва у ёзги йиғинларни ҳам ўтказиб юборади.
Бу Мендининг жорий мавсумдаги бешинчи жароҳати бўлиб, у ҳозиргача бор-йўғи тўққизта ўйинда 448 дақиқа ҳаракат қилди.
"Реал Мадрид" сўнгги икки мавсум давомида футболчиларнинг жисмоний ҳолати ва жароҳатлар билан боғлиқ жиддий муаммоларга дуч келмоқда.































Изоҳлар 0
…