Канте «Ал-Иттиҳод»дан «Ал-Наср»га ўтиши мумкин

«Ал-Иттиҳод» ярим ҳимоячиси Н’Голо Канте клубини ўзгартириши эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Ал-Наср»нинг собиқ юридик бўлими директори Саад Ал Субай маълумотига кўра, Риёд клуби франсуз таянч ярим ҳимоячисини таркибга қўшишга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Келишув январ охиригача якунланиши мумкин.
Канте 2023 йилда «Челси»дан эркин агент сифатида «Ал-Иттиҳод» сафига келиб қўшилганди. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда франсуз футболчиси Саудия клуби сафида барча мусобақаларда 25 ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 1 та ассист берди. Transfermarkt Канте қийматини 4,5 млн евроға баҳоламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг