date

Реал Мадрид ҳимоячиси Ферланд Мендй бир йилга сафдан чиқди

Реал Мадрид ҳимоячиси Ферланд Мендй бир йилга сафдан чиқди

Реал Мадрид ҳимоячиси Ферланд Мендй Эспанёлга қарши ўйинда олган жиддий жароҳати сабабли узоқ муддатга сафдан чиқди. Дастлабки текширувлар оддий мушак жароҳатини кўрсатган бўлса-да, кейинги чуқурлаштирилган тиббий кўриклар вазият анча жиддий эканлигини тасдиқлади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Кадена Копе хабарига кўра, франциялик футболчининг пайи суякдан бутунлай узилиб кетган. Бу ҳолат жарроҳлик амалиётини ва камида бир йиллик реабилитация жараёнини талаб қилади. Шу тариқа, Мендй 2027-28 йилги мавсум бошига қадар яшил майдонга қайта олмаслиги мумкин.

Сўнгги икки йил давомида жароҳатлар билан қийналиб келаётган ҳимоячи учун бу ҳолат фаолиятини эрта якунлаш хавфини ҳам келтириб чиқармоқда. Клуб тиббий штаби футболчининг аввалги спорт формасига қайтишига кафолат бера олмаяпти.

Жорий мавсумда атиги 448 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Ферланд Мендй беш марта жароҳат олди. Реал Мадрид раҳбарияти эндиликда ҳимоя чизиғини кучайтириш ва келажакни режалаштириш борасида қийин танлов олдида қолди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Реал Мадрид ҳимоячиси Ферланд Мендй бир йилга сафдан чиқди