date

Денис Макаров Туркиядаги футбол услубини баҳолади

Денис Макаров Туркиядаги футбол услубини баҳолади

"Кайсериспор" сафини эндигина тўлдирган россиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Денис Макаров Туркия футболининг ўзига хос томонлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Унинг таъкидлашича, бу ерда ўйин жуда динамик: жамоалар тез-тез ҳужумдан ҳимояга, ҳимоядан ҳужумга ўтади. Макаровга кўра, Туркияда марказ орқали комбинацион ўйин кам, футбол эса очиқ ва тезкор кечади. "Бу ерда ҳар бир ўйинда имкониятлар деярли 50 га 50: бир жамоада беш-олти вазият бўлса, кейинги пайт рақибда шунча имконият пайдо бўлади. Ким тезроқ гол урса, ўшанга ютиш осонроқ", — дея унинг сўзларини "Чемпионат" келтиради.

Макаров, шунингдек, янги жамоасини яхшироқ тушуниш учун кўплаб шарҳ ва таҳлилларни кўриб чиққанини айтди. Футболчининг фикрича, Туркияда жамоалар дарвоза олдида "автобус" қўйиб, фақат мудофааға ёпишиб олиш услубини деярли танламайди.

Ҳозирда "Кайсериспор" Туркия Суперлигаси турнир жадвалида 17-ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги учрашувини 1 февраль куни сафардa "Галатасарай"га қарши ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Денис Макаров Туркиядаги футбол услубини баҳолади