date

Дюмфрис яқин икки ҳафтада «Интер» сафга қайтади

Дюмфрис яқин икки ҳафтада «Интер» сафга қайтади

Миланнинг «Интер» жамоаси ҳимоячиси Дензел Дюмфриснинг жароҳатдан кейинги тикланиш муддатлари бўйича янги маълумотлар пайдо бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналист Паскуале Гуарронинг хабарига кўра, нидерландиялик футболчи икки ҳафта ичида умумий гуруҳ машғулотларига қўшилиши керак. Қайд этилишича, Дюмфрис 22-февраль куни бўлиб ўтадиган «Лечче»га қарши учрашувга қайтиши мумкин. 15-февралдаги «Ювентус» билан ўйинга эса футболчини қайдномага киритиш эҳтимоли бор, бироқ майдонга тушиши кутилмаяпти.

Жорий мавсумда 28 ёшли Дюмфрис барча мусобақаларда 15 та ўйинда қатнашиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатма берди.

Шунингдек, «Интер» 28-январ куни Чемпионлар лигаси умумий босқичидаги сўнгги учрашувини Дортмунднинг «Боруссия» жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 01:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Дюмфрис яқин икки ҳафтада «Интер» сафга қайтади