Мирча Луческу шифохонадан уйга жавоб берилди

Санкт-Петербургнинг «Зенит» клуби собиқ бош мураббийи, ҳозирда Руминия терма жамоасини бошқараётган Мирча Луческу шифохонадан чиқарилди. Бу ҳақда gsp.ro хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аввалроқ 80 ёшли мутахассис гриппга чалингани, тана ҳарорати 39 даражагача кўтарилгани ва бу ҳолат юрак билан боғлиқ муаммоларни янада кучайтиргани маълум бўлганди. Шифохонадан чиққанига қарамай, Луческу шифокорлар назоратида қолади.
Соғлиғи билан боғлиқ вазият Луческуга Туркияга бориб, терма жамоа учун номзодларни кузатишга имкон бермади. 26 март куни Руминия терма жамоаси Жаҳон чемпионати плей-оффида Туркияга қарши майдонга тушади. Ушбу жуфтлик ғолиби ҳал қилувчи ўйинда Словакия ёки Косовога қарши баҳс олиб боради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг