date

Tesla Model X ишлаб чиқаришни якунлади: завод роботлар учун қайта жиҳозланмоқда

Tesla Model X ишлаб чиқаришни якунлади: завод роботлар учун қайта жиҳозланмоқда

Tesla компанияси ўзининг машҳур Модел Х электромобили ишлаб чиқарилишини расман тўхтатди. 5-май куни Фримонтдаги завод конвееридан ушбу моделнинг сўнгги нусхаси чиқди. Tesla ходими Стив Пенневелл ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилишича, ушбу сўнгги автомобил ходимлар томонидан имзоланган бўлиб, у эксклюзив «гранат қизил» рангига бўялган ва марказий консолида махсус ёзувли лавҳага эга. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Модел Х Плаид версиясидаги ушбу коллекцион автомобил бренд тарихидаги муҳим саҳифани ёпиб берди. Модел С билан биргаликда ушбу автомобиллар узоқ вақт давомида Tesla компаниясининг премиум имиджини шакллантириб келган. Бироқ, компаниянинг оммабоп моделлари бозорга кириб келгач, уларга бўлган талаб сезиларли даражада пасайиб кетди.

2025-йилги глобал етказиб бериш маълумотларига кўра, Tesla жами 1,6 миллион дона Модел 3 ва Модел Й автомобилларини сотган. Шу билан бирга, Модел С ва Модел Х моделларининг умумий сотуви атиги 50 000 тани ташкил этган. Бу фарқ компания раҳбариятини стратегияни қайта кўриб чиқишга ундади.

Ҳозирда Tesla заводларидаги ишлаб чиқариш қувватларини келажак технологияларига мослаштириш ишлари бошлаб юборилган. Хусусан, Фримонтдаги завод майдонлари компаниянинг Оптимус номли гуманоид роботларини оммавий ишлаб чиқаришга тайёрланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Tesla Model X ишлаб чиқаришни якунлади: завод роботлар учун қайта жиҳозланмоқда