date

iPhone 17 бозордаги энг узоқ умр кўрувчи смартфонга айланади

iPhone 17 бозордаги энг узоқ умр кўрувчи смартфонга айланади

Apple компанияси iPhone 17 стандарт моделининг ишлаб чиқариш сиклини сезиларли даражада узайтирди. Ишлаб чиқариш қувватларининг кенгайтирилиши ушбу моделнинг 11-ноябрь кунги йирик савдоларда ҳам фаол иштирок этишини таъминлайди. Ушбу қарор компаниянинг жорий йилдаги стратегик ўзгаришлари билан бевосита боғлиқ. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Маълумотларга кўра, Apple анъанавий йиллик тақдимот жадвалига ўзгартириш киритмоқда. Сентябр ойида бўлиб ўтадиган кузги тадбирда фақат iPhone 18 Про, iPhone 18 Pro Max ҳамда узоқ кутилган букланувчи iPhone Ультра моделлари намойиш этилиши кутилмоқда. Стандарт iPhone 18 моделини чиқариш эса келгуси йилнинг баҳорига қадар кечиктирилади.

Бу ўзгариш iPhone 17 моделини сўнгги йиллардаги энг узоқ вақт давомида долзарб бўлиб қоладиган iPhone'га айлантиради. Ўтган йилнинг сентябрь ойида тақдим этилганидан буён мазкур смартфон сотувлар бўйича етакчиликни сақлаб қолмоқда ва iPhone 18'нинг кечикиши унинг бозордаги мавқеини янада мустаҳкамлайди.

Эслатиб ўтамиз, iPhone 17 2026-йилнинг биринчи чорагида дунёдаги энг кўп сотилган смартфон деб топилган бўлиб, умумий бозор улушининг 6 фоизини ташкил этган эди. Ҳозирги кунда ушбу туркумдаги қурилмалар Apple тарихидаги энг оммабоп смартфонлар ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » iPhone 17 бозордаги энг узоқ умр кўрувчи смартфонга айланади