date

Дембеле ҳам Саудия чемпионатига йўл олиши мумкин

Дембеле ҳам Саудия чемпионатига йўл олиши мумкин

Француз ҳужумчи, “ПСЖ” футболчиси Усман Дембеле Саудия Арабистони чемпионатида фаолиятини давом эттириши эҳтимоли бор. Бу ҳақда Sky Sports хабар бермоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, саудиялик шайхлар ёзги трансфер ойнаси учун “Олтин тўп” соҳибини олиб келиш бўйича иш бошлаган. Эҳтимолий келишув суммаси ҳозирча ошкор қилинмади, шунингдек, Дембеле учун қайси саудиялик топ-клуб ҳаракат қилаётгани ҳам номаълум.

Аввалроқ Дембеле “ПСЖ” билан шартномани узайтириш учун жуда юқори маош талаб қилаётгани ҳақида ёзилганди. Бироқ парижликлар президенти жамоанинг етакчи юлдузи бўлса ҳам, клубдаги белгиланган маош лимитидан ошмаслигини аниқ билдириб ўтган.

Transfermarkt маълумотларига кўра, 28 ёшли Дембеленинг трансфер қиймати 100 миллион еврога тенг.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Дембеле ҳам Саудия чемпионатига йўл олиши мумкин