date

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» Осиёда яна ютқазди

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» Осиёда яна ютқазди

Леонид Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар лигасининг умумий босқич 6-турида сафарда «Санфречче Хиросима»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувдаги ягона гол 78-дақиқада киритилди: мезбонлар сафида ҳимоячи Ҳаято Араки аниқ зарба билан жамоасига ғалабани тақдим этди. Бу натижа Хитой клуби учун турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубият бўлди.

Олти турдан сўнг «Шанхай Шенхуа» 4 очко билан жадвалда 11-ўринда бормоқда. «Хиросима» эса 11 очко жамғарган ҳолда учинчи поғонага жойлашган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» Осиёда яна ютқазди