«Кайсериспор» мураббийи Денис Макаровни Роббен билан қиёслади

Ҳужумкор ярим ҳимоячи Денис Макаров Москванинг «Динамо» клубидан Туркиянинг «Кайсериспор» жамоасига кўчиб ўтди. Клуб бош мураббийи Радомир Джаловий 27 ёшли россиялик футболчининг имкониятларини жуда юқори баҳоламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассиснинг айтишича, Макаров ўйин услуби билан Арьен Роббенни эслатади: у ҳам қанотдан марказга кесиб киришни хуш кўради ва чап оёғи жуда кучли. Джаловийнинг бу фикрларини «Спорт-Экспресс» келтирди.
Ҳозир «Кайсериспор» Туркия чемпионати жадвалида 17-ўринда бораётгани сабаб турнир вазияти мураккаб. Суперлига навбатдаги турида жамоа сафарда «Галатасарай»га қарши майдонга тушади, учрашув февралнинг илк оқшомида бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг