date

Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар лигасида яна мағлуб бўлди

Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар лигасида яна мағлуб бўлди

Леонид Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар лигасининг умумий босқичи 6-турида сафарда «Хиросима»га 0:1 ҳисобида ютқазиб, бу гал ҳам очкосиз қолди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувдаги ягона гол 78-дақиқада киритилди — мезбонлар сафида ҳимоячи Хаято Араки ҳал қилувчи зарбани йўллади. Бу натижа Хитой клуби учун турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубият бўлди.

Олти турдан сўнг 4 очко жамғарган «Шанхай Шенхуа» жадвалда 11-ўринни эгаллаб турибди. 11 очкоси бор «Хиросима» эса кучли учликда — 3-поғонада жойлашган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар лигасида яна мағлуб бўлди