Янги тасвир моделлари иловалар юкланишини 6,5 баробарга оширди

Техно1 дақиқа ўқиш143
Янги тасвир моделлари иловалар юкланишини 6,5 баробарга оширди

Аппфигурес маълумотларига кўра, сунъий интеллектнинг тасвир яратувчи моделлари мобил иловалар ўсишини таъминламоқда. Бундай моделлар анъанавий янгиланишларга қараганда 6,5 баробар кўпроқ юклаб олишларни келтириб чиқармоқда. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Аввалроқ овозли чат каби янги функциялар ва суҳбат моделлари талабни оширган бўлса, эндиликда визуал имкониятлар биринчи ўринга чиқди. Масалан, ChatGPT ва Gemini ўзларининг тасвир моделларини ишга туширгандан сўнг ўн миллионлаб янги юклаб олишларга эришди.

Google Gemini иловаси Nano Банана тасвир моделини тақдим этганидан кейинги 28 кун ичида қўшимча 22 миллиондан ортиқ юклаб олинди. Бу кўрсаткич илова юклаб олинишини тўрт баробардан кўпроққа оширди.

ChatGPT эса GPT-4о тасвир моделини тақдим этгач, 12 миллиондан ортиқ қўшимча ўрнатишларга эга бўлди.

Бироқ, ҳисоботда таъкидланишича, юклаб олишларнинг кўпайиши ҳар доим ҳам даромад ўсишига олиб келмайди. Фойдаланувчилар янги имкониятларни синаб кўриш учун иловани ўрнатадилар, лекин пуллик обуначига айланмасликлари мумкин.

Фақатгина ChatGPT ортган эътиборни реал даромадга айлантира олди ва 28 кун ичида тахминан 70 миллион доллар ишлаб топди.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Дунё
    Telegram iPhone эгаларини жиддий хакерлик ҳужуми хавфидан огоҳлантирди
  2. Спорт
    Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2026 турнирида пешқадамлар сафида бормоқда
  3. Спорт
    «АҚШга фақат жанг қилиш учун бораман»: Ислам Махачев АҚШда яшаш нияти йўқлигини айтди
  4. Спорт
    «Иккимиз ҳам кучли рақиблармиз»: Гукеш Синдаровга қарши баҳсдаги босим ҳақида гапирди
  5. Спорт
    Шодиёржон Мелиқўзиев Жаҳон кубогини қозоғистонлик рақиби устидан ғалаба билан бошлади
  6. Дунё
    Эронда эгизак опа-сингиллардан бирига ўлим жазоси берилди
  7. Спорт
    «Мен бу ҳақда ўйламайман»: Синдаров жаҳон тожи учун баҳсдаги босим ҳақида гапирди
  8. Техно
    iPhone 18 серияси: янги нархлар рўйхати
  9. Спорт
    Криштиану Роналду “М” сирига яна бир ишора берди — мухлислар янги тахминни илгари сурмоқда
  10. Спорт
    Бугун Ўзбекистон Суперлигасида чемпион аниқланиши мумкин: «Нефтчи»га дуранг ҳам кифоя