date

Аналитикларга кўра, DDR6 хотираси 2028 йилда бозорга чиқади

Аналитикларга кўра, DDR6 хотираси 2028 йилда бозорга чиқади

DDR6 хотираси DDR5 ўрнини эгаллаши кутилмоқда. The Элеc нашри хабарига кўра, янги авлод хотиралари бозорга 2028 ёки 2029 йилда чиқади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Бу даврга келиб хотира нархлари сезиларли даражада пасайиши прогноз қилинмоқда.

Асосий ишлаб чиқарувчилар бўлган "Samsung", "Ҳйних" ва "Миcрон" компаниялари DDR6 модуллари учун ечимлар ишлаб чиқишни тезлаштиришни сўраган. Ҳозирги вақтда компаниялар дастлабки прототипларни ишлаб чиқармоқда ва синовдан ўтказмоқда.

JEDEC томонидан стандарт ҳали тасдиқланмаган бўлса-да, бу ишлаб чиқариш жараёнига тўсқинлик қилмайди. Сунъий интеллект соҳасидаги катта талаб туфайли DDR6 биринчи навбатда серверлар сегментида пайдо бўлиши эҳтимоли юқори.

Янги хотира ўтказувчанлик қобилиятини икки баравар оширади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Аналитикларга кўра, DDR6 хотираси 2028 йилда бозорга чиқади