Данияда сунъий интеллект сабаб янги маълумотлар марказларига чеклов қўйилди

1 дақиқа ўқиш183
Данияда сунъий интеллект сабаб янги маълумотлар марказларига чеклов қўйилди

Дания ҳукумати янги маълумотлар марказларини электр тармоқларига улаш бўйича шартномалар тузишни вақтинча тўхтатди. Бунга инфратузилма ўтказувчанлигидан бир неча баробар ошиб кетган аризаларнинг мисли кўрилмаган ўсиши сабаб бўлди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

"Энергинет" давлат оператори маълумотларига кўра, ҳозирги кунда навбатда турган лойиҳаларнинг умумий қуввати қарийб 60 гигаваттни ташкил этади. Таққослаш учун, бутун мамлакат бўйлаб электр энергиясининг энг юқори истеъмоли атиги 7 гигаваттга тенг.

Барча топширилган аризаларнинг тўртдан бир қисми маълумотларни қайта ишлаш марказларига тўғри келади. Сунъий интеллект ривожланиши билан боғлиқ бундай юқори талаб ҳукуматни энергия тақсимлаш устуворликларини қайта кўриб чиқишга мажбур қилди.

Мутахассисларнинг фикрича, Дания сценарийси бутун Европа учун намуна бўлиши мумкин. Ҳукуматлар сунъий интеллект сармояларидан олинадиган иқтисодий фойда ва энергетика хавфсизлиги ўртасида танлов қилишга мажбур бўлмоқда.

Маълумотлар марказлари эҳтиёжлари туфайли энергия тизимларининг қизиб кетиши муаммоси глобал тус олмоқда. АҚШнинг Мен штати янги марказлар қурилишини тўлиқ тақиқлашга яқин келган бўлса, Виржиния ва Оклахомада мораторийлар масаласи фаол муҳокама қилинмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?