date

Консейсау Бензема атрофидаги гап-сўзларга муносабат билдирди

Консейсау Бензема атрофидаги гап-сўзларга муносабат билдирди

“Ал-Иттиҳод” ҳужумчиси Карим Бензема пайшанба куни жамоасининг учрашувини ўтказиб юборди. ОАВда франсуз футболчи клубнинг шартномани узайтириш бўйича таклифидан норози бўлгани, янги таклифдаги молиявий шартлар жуда паст деб ҳисоблагани ва шу сабаб майдонга тушишни истамагани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

38 ёшли Бенземанинг учрашувда кўринмагани юзасидан “Ал-Иттиҳод” бош мураббийи Сержиу Консейсау изоҳ берди. Мутахассис бу масала бўйича саволларни клубнинг ўзига йўналтириш кераклигини айтиб, унинг вазифаси жамоани ўйинларга тайёрлаш ва совринлар ютиш эканини таъкидлади.

Консейсау, шунингдек, Бенземани юқори баҳолаб, уни катта профессионал ва “фантастик футболчи” деб атади ҳамда у билан ишлаётганидан фахрланишини қайд этди. Бу фикрларни журналист Фабритсио Романо ижтимоий тармоқларда келтирди.

Ҳозирда “Ал-Иттиҳод” Саудия Про-лигаси турнир жадвалида олтинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Консейсау Бензема атрофидаги гап-сўзларга муносабат билдирди