6 майда Ўзбекистонда ҳаво кескин иссиб 38 даражагача етади

1 дақиқа ўқиш527
6 майда Ўзбекистонда ҳаво кескин иссиб 38 даражагача етади

 “Ўзгидромет” томонидан 6 май кунига мўлжалланган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Унга кўра, мамлакат бўйлаб ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиб, айрим ҳудудларда 38 даражагача исиши кутилмоқда.



Жумладан, Тошкент шаҳрида ҳаво кам булутли бўлиб, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқ томондан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Кечаси 16–18 даража, кундузи эса 30–32 даража атрофида бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ эҳтимоли бор. Шамол тезлиги 7–12 метр/секундга етиб, баъзи жойларда 18 метр/секундгача кучайиши, ҳатто чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17–22, кундузи 30–35 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида асосан ёғингарчилик кутилмайди, бироқ шамол баъзан кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–20 даража, кундузи 30–35 даража атрофида сақланади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳам ҳаво қуриқ ва бироз булутли бўлиб, кундузги ҳарорат 30–35 даражагача кўтарилади.

Қашқадарё ва Сурхондарёда эса энг юқори кўрсаткичлар кузатилиб, ҳаво 33–38 даражагача исиши кутилмоқда.

Фарғона водийси ҳудудларида (Андижон, Наманган, Фарғона) ҳаво нисбатан юмшоқ бўлиб, кундузи 28–33 даража атрофида бўлади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда эса ҳаво салқинроқ — кечаси 10–15, кундузи 17–22 даража бўлиши кутилмоқда.

Синоптиклар таъкидлашича, 5–8 май кунлари давомида республика бўйлаб ҳарорат босқичма-босқич ошиб боради.


Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?