date

«Брест» «Лорьян»нинг муваффақиятли сериясига якун ясади

«Брест» «Лорьян»нинг муваффақиятли сериясига якун ясади

Франция Лига 1нинг 21-турида «Брест» ўз майдонида сўнгги ҳафталарда формага кириб олган «Лорьян»ни қабул қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувнинг биринчи бўлимида Реми Ласкари ҳисобни очиш учун яхши имкониятга эга бўлди, бироқ жарима майдончаси ичидан йўллаган зарбаси аниқ чиқмади.

Иккинчи тайм бошида Ласкари хатосини тузатди: 50-дақиқада у рикошет ёрдамида тўпни дарвозага йўллаб, мезбонларни олдинга олиб чиқди. Кейинроқ, 77-дақиқада «Брест» қарши ҳужумда Людовик Ажоркнинг голи эвазига устунликни икки баробар оширди — 2:0.

Ушбу натижадан сўнг «Лорьян» турнир жадвалида 9-ўринда қолди, «Брест» эса 12-поғонага жойлашди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Брест» «Лорьян»нинг муваффақиятли сериясига якун ясади