date

28 апрелда Chevrolet Cobalt учун онлайн шартнома очилади

28 апрелда Chevrolet Cobalt учун онлайн шартнома очилади

Ўзбекистонда Chevrolet Cобалт автомобилларига бўлган юқори талабни инобатга олган ҳолда, 28 апрель куни соат 10:00 дан бошлаб барча комплектациялар учун онлайн контрактация жараёни йўлга қўйилади. Мижозлар ушбу модель учун шартномаларни масофавий тарзда расмийлаштириш имкониятига эга бўладилар.

Автомобиль харид қилиш истагида бўлган фуқаролар шартномаларни UzAutoSavdo сайти орқали онлайн тарзда ёки расмий дилерлик марказларига бевосита мурожаат қилган ҳолда олишлари мумкин. Шунингдек, UzAvtoSavdo мобил иловаси ва махсус Telegram бот хизмати орқали навбатларни кузатиш ҳамда сотувда мавжуд бўлган автомобиллар ҳақида тезкор маълумотларни олиш имконияти яратилган.

Компания томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, расмийлаштирилган шартномалар бўйича тўловлар 7 календарь куни ичида амалга оширилиши шарт. Белгиланган муддатда тўлови амалга оширилмаган шартномалар бекор қилиниши кўзда тутилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Авто » 28 апрелда Chevrolet Cobalt учун онлайн шартнома очилади