date

ЦСКА собиқ футболчиси Чаловнинг трансфери ҳақида фикр билдирди

ЦСКА собиқ футболчиси Чаловнинг трансфери ҳақида фикр билдирди

Москванинг ЦСКА клубида тўп сурган собиқ футболчи Василий Иванов россиялик марказий ҳужумчи Фёдор Чаловнинг қишки трансфери юзасидан ўз муносабатини билдирди. У футболчининг Туркиянинг “Кайсериспор” жамоасига йўл олишини ижобий баҳолади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ивановга кўра, Чалов янги муҳитда ўзининг энг кучли томонларини кўрсатиши керак. Мутахассис футболчига клуб алмаштириши қўшимча эмоция ва мотивация беришини, Чалов эса ўзи ҳам таркибда ўйнашга лойиқ эканини исботлашни хоҳлашини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, туркияликлар Чаловни ПАОК клубидан жорий мавсум якунига қадар ижара асосида сафига қўшиб олди.

Юнонстон клубида ҳужумчи жами 64 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 8 та голли пас муаллифи бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ЦСКА собиқ футболчиси Чаловнинг трансфери ҳақида фикр билдирди