Врехҳам таркибни янгиламоқда: Жай Родригуез ва бошқа футболчилар кетмоқда

Англия футболининг иккинчи дивизионига йўл олган Врехҳам клуби ёзги трансферлар ойнаси олдидан таркибдаги ўзгаришларни расман эълон қилди. Жамоа бош мураббийи Пҳил Паркинсон таркибни қайта шакллантириш мақсадида бир қатор тажрибали футболчилар билан хайрлашишга қарор қилди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Клубни тарк этаётганлар рўйхатида энг кўзга кўринган футболчи бу фахрий ҳужумчи Жай Родригуез бўлди. Бир вақтлар Англия терма жамоаси сафида Вайне Рооней билан бирга тўп сурган Родригуез 15 ойлик фаолиятидан сўнг жамоани тарк этмоқда. Шунингдек, ярим ҳимоячи Андй Каннон ҳам жароҳатлар сабабли мавсумни тўлиқ ўтказа олмагач, клуб билан хайрлашди.
Врехҳам раҳбарияти ўз баёнотида ушбу футболчиларга жамоа муваффақиятига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди. Родригуез ва Каннон эндиликда эркин агент сифатида ўзларига янги жамоа излашни бошлайдилар.
Клуб ёш иқтидорлар Аарон Жамес, Алех Мооре ва Рио Оуэн билан шартномаларни узайтирган бўлса-да, асосий таркибни кучайтириш учун ёзги трансферлар даврида фаол ҳаракат қилишни режалаштирмоқда. Жамоа келаси мавсумда янада юқори натижаларни қайд этишни мақсад қилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!