date

Роберт Левандовски Барселонани тарк этишини расман эълон қилди

Robert Lewandowski Barselonani tark etishini rasman e'lon qildi

Роберт Левандовски тўрт йиллик фаолиятидан сўнг Барселона жамоасидан кетишини маълум қилди. Полшалик ҳужумчи ўзининг Instagram саҳифаси орқали ёзги трансфер ойнасида шартномаси якунланиши ва у клуб билан хайрлашишини расман тасдиқлади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

"Тўрт йиллик меҳнат ва қийинчиликлардан сўнг, олдинга қараб ҳаракатланиш вақти келди. Мен вазифамни бажарган ҳолда кетмоқдаман: тўрт мавсум ва учта чемпионлик унвони", — деб ёзди футболчи. У шунингдек, Каталония унинг учун иккинчи уйга айланганини ва мухлисларнинг меҳрини ҳеч қачон унутмаслигини таъкидлади.

Левандовски клуб президенти Жоан Лапортага унга фаолиятидаги энг унутилмас даврни ўтказиш имкониятини бергани учун миннатдорчилик билдирди. Ҳужумчи 2022-йилда Бавария сафидан Барселонага кўчиб ўтган эди. Каталонияликлар таркибида у 191 та ўйинда майдонга тушиб, 119 та гол уришга ва 24 та голли узатмани амалга оширишга муваффақ бўлди.

Гарчи Барселона 37 ёшли футболчига шартномани узайтиришни таклиф қилган бўлса-да, янги шартлар маошнинг камайиши ва ўйин амалиётининг қисқаришини назарда тутган. Ҳозирда тажрибали ҳужумчи учун Саудия Арабистони клублари, АҚШнинг Чикаго Файр жамоаси ҳамда Италиянинг Ювентус клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роберт Левандовски Барселонани тарк этишини расман эълон қилди