«Лечче» «Удинезе» устидан сўнгги дақиқада ғалаба тортиб олди

Италия А сериясининг 24-тури доирасида «Лечче» ўз майдонида «Удинезе»ни қабул қилиб, кескин ўйинда 2:1 ҳисобида зафар қучди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувнинг 5-дақиқасида Йеспер Карлстрем йўл қўйган хатодан сўнг Омри Ганделман ҳисобни очди — 1:0. 26-дақиқада эса Умар Соле пенальтидан аниқ зарба йўллаб, дарвозабонни алдaди ва мувозанатни тиклади — 1:1.
Ўйин охирларига келиб «Лечче» ғалаба излашда давом этди: Конан Н’Дри узоқ масофадан йўллаган зарбада бироз аниқлик етишмади. Бироқ 90-дақиқада Ламек Банда жарима зарбасидан тўпни аниқ бурчакка жойлаб, жамоасига уч очкони тақдим этди — 2:1.
Ушбу ғалаба «Лечче»нинг ғалабасиз сериясига нуқта қўйди ва жамоа қуйи лигага тушиб кетиш зонасидан 3 очкога узоқлашди. «Удинезе» эса турнир жадвалида 8-ўринни бўлишиб турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!